Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 сентябрь куни соат 03:00 ларда Чортоқ туманида йўл четида ўтирган вақтида, олдига “Nexia” русумли автомашинаси келиб тўхтаб, автомашинада бўлган уч нафар нотаниш шахслардан бири тушиб, қўлида бўлган 200.000 сўм пули бўлган сумкасини қўлидан тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган A.Х.нинг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида бирга келаётган шериги, Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.И.лар содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Андижонда АГҚШдаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди
ID-карта расмийлаштиришнинг янги схемаси тасдиқланди
Интернетда миллий тест тизими саволлари тарқалди. ДТМ изоҳ берди
Хитойда болаларни заҳарлагани учун болалар боғчаси ўқитувчиси қатл этилди
Илк хушхабар: Учта вилоятдан 32 нафар бемор бутунлай соғайди