Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, психолог, педагог ва ҳуқуқшунослик мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эга бўлган, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган (аёллар учун 160 см.дан паст бўлмаган) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиши керак.
Танловда иштирок этиши истагини билдирган номзодлар жорий йилнинг 15 декабрь санасига қадар яшаш худудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар билан таъминлаш бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
- Фуқаролик паспорти;
- Ҳарбий гувоҳнома;
- Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом).
Танлов ўтказиладиган жой ва бошланиш вақти алоҳида етказилади.
Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, шунингдек олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган номзодлар истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод этилади
Тасодифий хабарлар
Наманганда фуқаро ИИБ ҳушёрхонасида ўзини осиб, жонига қасд қилди
“Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига жиноят иши қўзғатилди
Балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилади
FIFA КЖЧ форматини ўзгартирмоқчи
Болаларда айб йўқ