Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай хабарларни рад этди.
Билдирилишича, айни кунларда мамлакатимизда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.
“Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас.
“Фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таяниш сўралади. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун эса қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик муносабатида.
Тасодифий хабарлар
26 ёшли йигит поччасини пичоқлаб ўлдириб қўйди
Ўз фарзандини сотаётган она қўлга олинди
Ўзбекистон Осиё кубогининг плей-офф босқичига йўл олди
«АҚШни нохуш нарсалар кутмоқда»: Ким Чен Иннинг синглиси таҳдидли чиқиш қилди
Ўзбекистонда 2028 йилдан пенсия ёши оширилиши мумкин