Наманган туманлараро маъмурий суди, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Наманган давлат университети билан ҳамкорликда аёлларнинг таъим олишида уларнинг ҳуқуқ ва мажьуриятлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатида Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси Нозимахон Тожиева Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг мазмун-моҳияти, шунингдек, жабрланувчига етказилган моддий ва маънаивй зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишда давлат божидан озод этилганлиги, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судда кўриш чоғида адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик хизматларга ҳақ тўлаш қонунда белгиланган тартибда, уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Бундан ташқари, тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўлаб-қувватлашга доир ишларни яна-да жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини Фармонда белгиланган хотин-қизлар учун тизимли имкониятларнинг мазмуни билан яқиндан таништиришди ҳамда 2022/2023 ўқув йилидан олий таълимда, техникум ва коллежларларда, сиртқи ва кечки таълимда қолаверса, магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларга таълимнинг кенг имкониятлари хусусида зарурий маълумотлар берилди.
Фахриддин Мадрахимов
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси
Тасодифий хабарлар
“Борми оғриқ?” Қўқонлик табиб фаолиятида қонун бузилиши аниқланди
“Агар сени кўчада кўриб қолсам, билиб қўй, ўлдириб кетаман!” — Ўқитувчи ўқувчисининг онаси томонидан аёвсиз калтакланди
Қонун ижодкорлари ҳали ҳам «ухлаб» ўтирибди. Шавкат Мирзиёевнинг Сенат ялпи мажлисидаги нутқи (тўлиқ матн+видео)
Биткоин нархи 120 минг доллардан ошиб кетди
Қирғизистондан 5 млрд сўмлик тилла олиб кирмоқчи бўлган курьер ушланди