Хабарингиз бор шу йил 23 март санасидан бошлаб “Зўр ТВ” телеканалида “Шайтанат” сериали қайта эфирга узатила бошланди.
Кеча, 14 апрелда фильмнинг 20 қисми эфирга узатилди. Шундан сўнг бугун сериални эфирга узатиш тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинчалик бугун соат 20.00 да каналда ҳақиқаттан ҳам бошқа сериал берилди. Кун нашри сериал бош қаҳрамони ва режиссёри Ёдгор Саъдиевдан вазиятдга ойдинлик киритишни сўради.
Режиссёрнинг маълум қилишича, ҳозир мамлакатда карантин бўлганлиги сабабли фильм билан боғлиқ дубляж ва монтаж ишлари оҳиригача етказилмай қолган. Шу ишлар якунлангач фильм албатта томошабинларга тақдим этилиши айтилди. Лекин сериалнинг сўнгги қисмини “Зўр ТВ”да эфирга узатиш режалаштирилмагани ҳам қўшимча қилинди.
Шунингдек, сериалнинг 22,23,24 қисмлари ҳам бор деган миш-мишлар юрганлиги таъкидланди. Режиссернинг маълум қилишича, сераил 21 қисмлик ва шу қисмдан сўнг фильм тугайди.
Тасодифий хабарлар
Эрон Яқин Шарқда урушни кенгайтириш билан таҳдид қилмоқда
Сайлов жараёнлари субъектларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлиги
Жазирама қачонгача давом этади?
Фудбол юлдузи Роналду Саудия Арабистонини тарк этди – ОАВ
Яхшиям қўшниларимизда президент Каримов эмас, Мирзиёев