Конституция – асосий қомусимиз

Конституция – асосий қомусимиз

Эркинлик, тенглик, адолат, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги, ҳокимиятнинг сайлов асосида вужудга келиши, хокимиятлар бўлиниши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларидан суд қарорисиз маҳрум этиб бўлмаслиги, айбсизлик презумпцияси - буларнинг барча-барчаси демократиянинг энг мухим белгилари бўлиб, демократик давлатлар конституцияларининг муҳим принципларини  ташкил этади.

Шу маънода айтиш жоизки, юқорида келтириб ўтилган демократик принципларни ўзида мужассам этган мўътабар Қомус-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун-мустақил Ўзбекистон тараққиётида беқиёс сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга молик тарихий кун бўлиб қолди. Бу яна шу билан изохланадики, ҳар бир мамлакатда у ёки бу жорий қонунлар бўлиши ва у муайян вақтдан сўнг номи ўзгариши ёхуд бекор бўлиши мумкин. Бироқ Конституция инсон, жамият, давлат манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи, давлат тузилиши ва бошқаруви шакли асосларини белгиловчи, ҳокимият идорлари фаолиятини ташкил этилиши тартиби ва принципларини мустахкамловчи олий юридик кучга эга бўлган хужжат бўлиб, у ўзининг ягоналиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради.

1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12 чақириқ 11 сессиясида моддама-модда овоз бериш йўли билан мустақил Ўзбекистон давлатининг Конституцияси қабул қилинди. Ўзбекистондан кейин Қирғизистон (1993 йил 5 май), Россия Федерацияси (1993 й 12 декабрь), Беларусь Республикаси (1994 й 15 март), Тожикистон (1994 й 6 ноябрь), Қозоғистон (1995 й 30 август) ва бошқалар ўз Конституцияларини қабул қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси энг ривожланган, тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий тажрибаси ва жахон Конститутциявий амалиётига таянган холда яратилган. Конституциямиз БМТ ҳужжатларига, инсон ҳуқуқлари умумжахон деклорациясига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган қоидаларига асосланган. Шунингдек Япония, Канада, АҚШ, Германия, Франция, Португалия, Италия, Швеция, Туркия, Испаниянинг хамда шарқ мамлакатларидан - Хиндистон, Покистон, Миср давлатларнинг конституциявий тажрибасидан ижобий фойдаланилган.

Конституция сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, “ўрнатаман”, “ўрнатмоқ” деган сўзларни англатади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз ҳохиш иродасини ягона ҳужжатга жамлаган, уйғунлаштирган муҳим манбаадир.

Мустақил давлатимизнинг асосий қонуни ҳисобланган Конституциямиз лойиҳаси ўшанда икки маротаба умумҳалқ муҳокамасидан ўтказилиб, кенг жамоатчиликнинг фикр мулоҳазалари билан бойитилган.

Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциямиз лойиҳаси юзасидан олти мингдан зиёд таклиф ва мулоҳазалар билдирилган.

×