Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашишни рағбатлантиришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги қарор лойиҳаси элон қилинди.
Ҳужжатга кўра, қуйидагиларни жорий этиш белгиланган:
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия бериш;
- 2022 йил 1 июлдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма бериш.
Ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганлик учун субсидия олиш мақсадида маҳаллий меҳнат органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилинади. Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Тасодифий хабарлар
Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди: қурбон бор
«Straus House» таъсисчиси Иброҳим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди
Тижорат банкларида доллар курси рекорд даражада кўтарилди
Чироқчида одамни уриб ўлдирган милиция ходимлари устидан суд бўлиб ўтди
Сурхондарёда олинган видео бўйича, батафсил маълумот берилди