АҚШ Ўзбекистондан аслида нимани хоҳлайди: элчи Розенблюм иқрори

АҚШ Ўзбекистондан аслида нимани хоҳлайди: элчи Розенблюм иқрори

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши ҳақида тизимли таҳлил ва мониторинг маркази президенти Ростислав Ищенко Sputnik учун махсус сўзлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Дэниел Розенблюм ўз вазифасини бажаришга киришгач, ўтказган биринчи матбуот-анжумани давомида ўзи фаолият юритиб турган мамлакатидаги устувор вазифаларни белгилаб олди. Маҳаллий ОАВлар элчининг чиқишидан келиб чиққан ҳолда, бу вазифаларни бештага ажратишди.

Аслида эса улар сонини учтагача қисқартириш мумкин.

  • АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик;
  • Вашингтон томонидан Ўзбекистондаги "ислоҳотлар сиёсати"ни чексиз қўллаб-қувватлаш;
  • Ўзбекистонга америка бизнесининг кириб келишини таъминлаш.

"Инсон ҳуқуқлари" ва "маданий алмашинувлар" ҳақидаги баландпарвоз гаплар алоҳида пунктларга ажратилган эди. Аммо улар америка сиёсатининг мустақил қароримас, балки АҚШ ўз стратегик мақсадларини амалга ошириш учун лозим бўлган воситадир. Бу ерда "ислоҳотлар сиёсати"ни ҳам қўшиш мумкин эди, агар у ("ислоҳотлар сиёсати") ", миллий сиёсий ландшафтни ҳақиқатан тубдан ўзгартирмаганида.

Аслини олганда элчи Розенблюм ўзбек раҳбариятига Тошкентда ўзининг анъанавий мақсадларига эришишни хоҳлашини маълум қилди:

  • маҳаллий ҳокимликни сусайтиришни;
  • уни ўз назоратига олишни;
  • Ўзбекистон салоҳиятидан минтақадаги ўзининг устувор вазифаларини амалга ошириш йўлида иш материали сифатида фойдаланишни;
  • америка бизнесига ўзбек давлати парчаланишидан фойдаланиб қолишга рухсат беришни.

АҚШ худди шундай мақсадларни Югославия ва Ливия, Сурия ва Ироқ, Афғонистон ва Қирғизистон, Грузия ва Арманистон, Эрон ва Озарбайжон, Украина ва Молдовада кўзлаган. Натижалар ҳар-хил бўлиб, у кўпроқ Вашингтоннинг уринишлари эмас, балки маҳаллий элитанинг адекватлигига боғлиқ бўлган.

Миллий давлатчиликнинг сусайтирилишига қаратилган ва унинг салоҳиятидан ўз геосиёсий мақсадларига эришиш йўлида фойдаланган америка сиёсати миллий элиталар тарқоқ ҳолатга келган жойларда ҳам муваффақият қозонган.

Айнан ички зиддиятлар ожиз томонни ташқи ўйинчи юзида кўмакдош излашга мажбур этади. Бу кўмакни оппозициядан юлиб олиш учун қатор ҳолатларда амалдаги ҳокимият (Украина Кучма даврида, Молдавия Воронин даврида, Грузия Шеварднандзе даврида)нинг ўзи америка вассали бўлишга рози бўлган. Улар Вашингтон мижози ҳолатига ўтиш даврини "Европага интеграллашув" риторикаси билан ниқоблаганлар.

Аммо бу на амалдаги ҳокимият, на миллий давлатчиликни қутқарган. Аксинча, улар америкаликларга ўз шахсий сиёсатини амалга оширишга қулай шарт-шароитлар яратиб берганлар.

Шу тариқа, америка элчисининг айтганларига баҳо берар эканмиз, биз: нега айнан шу устувор вазифалар, деб эмас, балки нега ҳозир деган саволни беришимиз керак. Шу мақсадларга эришишга интилиш ҳамиша кузатилган ҳолат. Бугун Вашингтон улар ҳақида очиқ айтмоқда, чунки Ўзбекистонни фаол ҳаракатлар учун қулай майдон, деб ҳисоблайди.

Нега америкаликлар бундай ўйлайди?

Чунки Ўзбекистонда раҳбар алмашуви яқинда юз берди. 2016-йил Ислом Каримов вафот этгач, декабрда Ўзбекистон президенти этиб Шавкат Мирзиёев сайланди. Ҳокимият транзити тинч ва осуда кечди, бундай вақтларга хос бўлганидек, эски элиталарнинг бир қисми олдинги таъсиридан маҳрум бўлди, "Каримовдан кейин" сиёсий ўсишга номзод бўлганларнинг айримлари ўз кутишларида алдандилар.

Ҳокимият алмашинуви рўй бергандан буён янги ҳокимият структураси тўлақонли мустаҳкам бўлиши учун етарлича вақт ўтгани йўқ.

Бу бир қисм элиталар норозилигини чуқурроқ парчаланишга айлантириб юбориш учун қулай лаҳза. Ҳар ҳолда америкаликлар шундай ҳисоблайди.

Хусусан, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Вашингтон Тошкентдаги ҳокимиятни сусайтириш учун сиёсий, иқтисодий, маданий ва мафкуравий дастакларни қўллашини ва Ўзбекистон миллий манфаатлари орқали америка ташқи сиёсатини амалга оширувчи оддий реализаторга айлантирмоқчилигини маълум қилди.

Эндигина ўзини таниётган янги ўзбек ҳукуматининг нисбатан ожизлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ ушбу сиёсатини айниқса фаол амалга оширади.

Розенблюмга очиқлик учун раҳмат.

×