2020 йил 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 540 (+103) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Тошкент вилоятида, 23 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Каттақўрғон туманида яшаган, Хоразм вилоятида даволанган 44 ёшли О.Х. (эркак) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 63 ёшли Н.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 103 нафар, Тошкент шаҳрида 98 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 39 883 (+219) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 328 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
Карантинда маст ҳолда нотаниш аёлга шилқимлик қилган фарғоналик фуқаро қамоққа олинди
«Тонировка» учун рухсатнома бериш тартиби ўзгаради
Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўпроқ жамоа билан ҳам нишонлашга рухсат берилди
Ўзбекистонда эртанги кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди - «Ўзгидромет»