Ўттиз йил умрини қамоқда ўтказган, сўнгра айбсиз деб топилиб озод этилган америкалик яна қамалди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.
Флоридалик 65 ёшли фуқаро судянинг илгари адолатсиз судланганлиги ҳақидаги қарорига қарамай, 17 апрел куни қамоқхонага қайтди.
Дастлаб суд америкаликни 1990 йилги қотилликда айбдор деб топди, аммо 2018 йилда ҳукм бекор қилинди. Фақат 2021 йил апрел ойида эркак ҳибсхонани тарк этди.
Бироқ, штат раҳбарияти унинг озод қилинишига олиб келган қарор устидан яна шикоят қилди ва ғалаба қозонди. Шундай қилиб, илгари хато дея эътироф этилган ҳукм қайта тикланди.
«Сўнгги икки йил ҳаётимдаги энг яхши йиллар бўлди. Оиламга қўшилдим, невараларим билан илк бор танишдим. Мен ўзимга жуда ёқадиган янги ишни ўзлаштирдим. Ҳаётимни ўзгартирган янги муносабатларни бошладим. Қолган йилларимни эркин ва тинчликда ўтказишни истардим», — дейди собиқ маҳбус ўз мурожаатида.
Судя у умрбод қамоқ жазосини ўташи керак деган қарорга келди.
«Мен хафа эмасман, таслим бўлмайман», — дея қўшимча қилган кекса маҳбус.
Тасодифий хабарлар
Мамлакатимизда коронавирусга чалинганларнинг 89 фоизи соғайди
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: Намангандаги яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
“Манчестер Сити” Ҳусанов бўйича қарор қабул қилди
Эртага сайлов: Жазо ўтаётган қанча маҳкумлар овоз беради?
Алишер Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида нечанчи ўринда? (фото)