У овқат қилаётганда газ баллони портлаб кетган.
Маълум қилинишича, Наманганда ҳомиладор аёл куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Аёл ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
“Овқат қилаётган пайтимда газ баллони ёниб кетди. Бу ҳолат плита ва газбаллон ўртасида юз берди. Сўнгра тезда қўшниларим шифохонага олиб келишди. Фарзандимни ўзим жарроҳлик амалиётисиз дунёга келтирдим. Фарзандим соғлом”,- дейди жароҳатланган аёл.
Шифокорнинг маълум қилишича, аёл 70 фоиз куйиш жароҳати билан шифохонага келган.
“Аёл 35 ҳафталик ҳомиладор бўлганлиги учун зудлик билан гинеколог чақирилди. Ҳозирда аёл жароҳатининг 35 фоиз қисми битиш жараёнида. Буткул тузалиши учун 2 йил вақт кетар экан. Болакайнинг аҳволи эса яхши”,- дейди шифокор.
Тасодифий хабарлар
Европада ҳар 17 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этяпти
Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга июнда қанча пул тўлангани маълум бўлди
Наманганда 6,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланишида қоида бузилиш аниқланди
ФВВ қишки мавсумдаги энг катта хавфдан огоҳлантирди
Можрум арчаси — дунёдаги энг йирик игна баргли дарахтлардан бири (+фото)