Наманганда шифокор фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди: унга қандай ҳукм ўқилди?

Наманганда шифокор фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди: унга қандай ҳукм ўқилди?

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси Б.Обидовнинг раислигида Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасдан бир фуқаронинг вафотига сабабчи бўлган шифокор Фирдавс Ашуровга (исм-шарифлар ўзгартирилган) нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган. 2019 йил куз ойида бемор А.Азизов шифохонага кўкрак соҳасида оғриқ бўлаётгани хусусида шикоят билан келганида, унга поликлиника муолажа хонасида шифокор Ф.Ашуров тиббий ёрдам кўрсатишни бошлаб, касб мажбуриятлари доирасига кирадиган амалларни бажариш лозим ва шарт бўлган ҳолатда бажармасдан, беморнинг соғлиғи ҳолати юзасидан тиббий ташхис қўймасдан, беморга “Строфантин” дори воситасини қўллаш мумкин бўлмаса-да, “Ребокцин”, “Строфантин” ва “Репронат” дори воситаларини “Натрий хлорид” дори воситасига қўшиш орқали унинг қўл томир соҳаси орқали танасига юбориши натижасида бемор А.Азизов 2 дақиқадан сўнг вафот этган.

Дастлабки тергов органи томонидан Ф.Ашуровнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Чунки У касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармай, эҳтиётсизлик орқасида А.Азизовни ўлимига сабабчи бўлган.

Суд, суд мажлисида тарафларни фикрини тинглаб, далилларни муҳокама қилиб, судланувчига жазо тури ва миқдорини тайинлашда, у томонидан содир этилган жиноят эҳтиётсизлик орқасида содир этилиб, унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши, унинг 2 нафар фарзанди борлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, жабрланувчининг қонуний вакили даъвосини инобатга олиб, унга нисбатан айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, шунингдек, содир этилган жиноят бевосита унинг касби билан боғлиқ эканлигини эътиборга олиб, етказилган зарар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчини қонуний вакилига келгусида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириб, қонун санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Бахтиёр Обидов,

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди судьяси 

×