Бу йилги тест синовларининг назорат ишларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларда фаолият юритаётган 5 минг 232 нафар педагог ходим жалб этилган бўлиб, жараён бошланишидан олдин назоратчилар учун малакали мутахассислар томонидан махсус семинар машғулотлари ўтказилган. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов маълумот берди.
Унга кўра, икки сменали тарзда иш олиб борадиган ҳар бир назаратчи учун тушлик ҳамда бир сменалик иш ҳақи 92 минг сўм миқдоридаги маблағни ДТМ тўлаб беради.
Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топширишда тарихида илк бор белгиланган тариф асосида пул маблағи тўлади. Хўш, бу қайси мезонлар асосида амалга оширилди ва бу пуллар нималарга сарфланади?
Давлат тест маркази раҳбари бу саволга жорий йилги қабулда хорижий тиллар бўйича халқаро сертификат олган абитуриентларнинг тест синовларидан озод қилиш имтиёзи берилгани, жаҳоннинг турли мамлакатларида масалан Германияда таълим қуйи босқичдан юқори босқичга қадар мутлақо бепул экани, Туркияда эса ўқишга ҳужжат топшириш, лавозимдан лавозимга ўтишдаги малакавий тестларгача пуллик экани ва умуман таълим тизими мураккабликларидан келиб чиқиб, ҳар хил ёндашувга эгалигини таъкидлади.
Мажид Каримовга кўра, жорий ўқув йилида абитурентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда тушган пул маблағи 53 миллиард сўмни ташкил этади ва бу маблағ тест синовлари ўтказиладиган вазирликлар тасарруфидаги спорт ва кўргазма заллари, бошқа биноларнинг ижарасига, абитуриентлар учун ручкалар, ичимлик суви, тест ўтказиладиган залларни шамоллатиш мосламалари, кузатув камералари харид қилишга ҳамда назоратчиларнинг сменали ишига сарфланади.
Тасодифий хабарлар
Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилмоқда, бозорлар ҳам очилмоқда.
Наманганда уйларнинг бирида ёнғин чиқди, уй қасддан ёқиб юборилгани айтилмоқда
Энг кўп гўшт етиштирувчи вилоят номи аниқланди
Мирзиёев Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади