Россия Донецк вилоятида Ўзбекистондан келган қурувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни “кўнгилли” сифатида урушга юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Украинадаги элчихона мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.
Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади
Тасодифий хабарлар
Путин журналистга: "АҚШдаги сайловларга аралашамиз. Фақат ҳеч кимга айтманг, хўпми?" (ВИДЕО)
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир, қор ёғади
Наманганда из газидан бир оила заҳарланди, она ва икки фарзанди вафот этган
Наманганда 22-23 ноябрь кунлари 4 та ёнғин содир бўлди
Тошкентга арча ва «газон» керак эмас — Президент нима экиш лозимлигини айтиб ўтди