Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди.
Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб, йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади.
Йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
Йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;
Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Ҳеч ким солиқ сиёсатини онасининг қорнидан ўрганиб тушмайди – Шайхов
«Коронавирус аниқланмаган» қурбон шифокорларга касаллик тарқатди! ССВ ҳолатни яширганмиди ёки тест панд бердими?
Тўқаев “январь воқеалари”нинг асл сабабини айтди
Дин ишлари бўйича қўмита Умрадан фойда кўрмаслигини айтиб, блогерларга насиҳат қилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади