2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.
2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Бош прокуратура тузилмасида қурилиш соҳаси бўйича назорат бўлими ташкил этилмоқда
Эрон телеканали Трампнинг ўғли ҳақда сирли ролик намойиш қилди
Бугун Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади
Kelin-kuyovlarning to‘yxonaga kelishi va ketishi bilan bog‘liq tadbirlarda 3tadan ko‘p avtomashinadan foydalanishga yo‘l qo‘yilmaydi
Ўзбекистонда эфирга узатилиши мумкин бўлган хорижий телеканаллар сони ортди