Давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш бўйича президент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан Бош прокуратура тузилмасида қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилмоқда.
Шунингдек, хатловдан ўтказилган объектларнинг, шу жумладан кадастр рақами ҳамда паспортини ўз ичига олган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш тизими яратилади.
2022 йил 1 июнгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа соҳалар учун янги замонавий идоравий қурилиш нормалари жорий этилади.
Лойиҳалар ташаббускорлари фаолиятида “Бюджет назорати” электрон дастуридан фойдаланиш имконияти яратилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банкларида доллар курси 10500 сўмга чиқди
Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради
Ўзбекистон Италия футболи афсоналаридан устун келди
Туркиялик футболчиларга ЖЧдаги иштироки учун виллалар берилади
Фуқарони текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилинади