Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатилишга рухсат берилган хорижий телеканаллар рўйхати 50 тадан 192 тага кенгайтирилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат ҳудудида тарқатилишига илгари рухсат берилган 50 та хорижий телеканал асосида янги таҳрирдаги рўйхат ишлаб чиқилган. Ундан 192 та телеканал жой олган.
Ушбу рўйхатга ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишга ва янгиликлар тарқатишга ихтисослашган 35 та, фильмлар ва сериаллар намойишига мўлжалланган 37 та, “National Geographic Channel” каби илм-фан ютуқларини намойиш этувчи илмий-оммабоп, маърифий йўналишдаги 34 та, болалар ва ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган 27 та, спортга оид мавзуларни ёритишга ихтисослашган 20 та ва мусиқий-кўнгилочар контент тарқатувчи 39 та хорижий канал киритилган.
Мазкур рўйхатдаги хорижий телеканаллар пулли телевидение оператор ва провайдерлари тармоқлари орқали тарқатилади.
Маълумот учун, хорижий телеканалларни Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига мувофиқ, хорижий контент эгалари билан тегишли шартномаларни тузган ҳолда ёки уларнинг розилиги билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эфирга узатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Тасодифий хабарлар
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
Расман: автомобиль импорти учун бож пасайтирилди, аммо...
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи бўлиши кутиляпти
Машҳур андроид-илова хавфли экан. Ўчириб ташланг!