14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида “қуёш тожи”ни кўриш мумкин бўлади.
Ой Қуёшни Тошкент вақти билан 19:32дан бошлаб Тинч океанининг марказий қисми устида тўса бошлайди. Қуёш тутилишининг максимал фазасини соат 21:13да кузатиш мумкин бўлади ва у 2 дақиқадан кўпроқ давом этади.
Тўлиқ тутилишда оловли ҳалқани эслатувчи “қуёш тожи”ни, Қуёш яқинида жойлашган юлдузлар ва сайёраларни кўриш мумкин бўлади. Астрономларнинг маълумотларига кўра, қуёшнинг тўлиқ тутилишини Чили ва Аргентина аҳолиси яққол кузатади, Жанубий Америка, Полинезия, Антарктида ва Африкада эса унинг қисман тутилишини кўриш мумкин.
Дунёнинг қолган аҳолиси эса ушбу астрономик ҳодисани интернет орқали онлайн тарзда кузатишлари мумкин бўлади.
Кейинги қуёш тутилиши 2021 йилнинг 10 июнида юз беради ва у узуксимон кўринишда бўлади.
Ой ва қуёш тутилиши ҳар ярим йилда 2 ҳафталик фарқ билан кузатилади. Бунда Қуёш, Ой ва Ер осмонда бир чизиққа туради. Агар Қуёш ва Ер орасида Ой турса, қуёш тутилиши, Қуёш ва Ой орасида Ер турса, ой тутилиши кузатилади.
manba: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
2025 йилда Google’да энг кўп нималар қидирилгани эълон қилинди
Telegram'да янги “Аҳмадбой” пайдо бўлдими?
Наманганда аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг бир гуруҳ қариндошлари томонидан ўласи қилиб калтакланди
Apple iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи
Киев ИШИД жангариларини ёллаяпти – Россия ТИВ