Жорий йилнинг 8 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳар ИИББга Миробод туманидаги хонадонлардан бирида синтетик наркотик воситалари тайёрланаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманидаги хонадонларнинг бирида “Тезлик” номи остида синтетик модда ишлаб чиқариш ва тарқатишни йўлга қўйган 18 ёшли Тимур ушланган.
Тимурнинг айтишича, у хонадонни 2 ой олдин 400 долларга ижарага олган ва бу ерда Қозоғистондан келтирилган эритмаларни қайнатиб, совутган. Кейин уларни турли идишларга солиб бошқа белгиланган жойларга олиб бориб яширган. Уларни тегишли одамлар олиб кетган.
Йигит буюртмачилар билан Telegram орқали мулоқот қилган. 2 ой давомида тахминан 7 литр хомашёдан синтектик наркотик воситалари тайёрлаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон санкциялар гирдобидаги Россияга самолёт ишлаб чиқаришга ёрдам беради
Вазият жиддий! Қорабоғ Президенти ҳарбий ҳолатни эълон қилди
АҚШ Зеленскийни эвакуация қилмоқчи. Президентнинг жавоби қандай?
Долларнинг расмий курси яна пастлади
Наманганлик йигит телефон пулини бермаслик учун тенгдошини ўлдириб, чиқиндилар орасига кўмиб юборди