Европа Иттифоқида мигрантлар сони рекорд даражага – 64,2 миллионга етди. Бу ҳақда Миграция тадқиқотлари ва таҳлили маркази (CReAM) томонидан Rockwool Foundation Berlin хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрланган маърузада келтирилган.
Унга кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида 64,2 миллион иммигрант истиқомат қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,1 миллионга ошиб, рекорд даражага етган. Таққослаш учун, 2010 йилда ЕИда иммигрантлар сони қарийб 40 миллион нафар бўлган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Германия энг кўп мигрантлар яшайдиган давлат бўлиб қолмоқда – у ерда қарийб 18 миллион мигрант бор. Франция ва Испанияда уларнинг сони тегишлича 9,6 миллион ва 9,5 миллионгача ошган. Шу билан бирга, Испанияда Европанинг йирик давлатлари орасида мигрантларнинг энг катта оқими қайд этилган.
Аҳолининг умумий сонига нисбатан олганда, мигрантларнинг энг юқори улуши Люксембургда кузатилган – 51,2 фоиз. Ундан кейинги ўринларни катта фарқ билан Италия (33 фоиз), Мальта (32 фоиз) ва Кипр (27,6 фоиз) эгаллаб турибди. Мигрантларнинг энг кам улуши эса Польшада – 26 фоиз қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Бухорода тадбиркор 600 минг доллар пора билан қўлга тушди
Долларнинг расмий курси кўтарилди
«Болалар ҳам бор» – Украинаги уруш қурбонлари сони маълум қилинди
Ўзбекистонда такси лицензиясига эга автомобилларга «доставка» учун «стикер» талаб этилмайдиган бўлди
ХТВ 16 ёшга тўлган ўқувчиларни огоҳлантирди