Хоразмда эътибордан четда қолган 20 дан зиёд маданий мерос объектлари реставрация қилинади ҳамда уларга олиб борувчи инфратузилма тикланади. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ўз мурожаатномасида маълум қилиб ўтди.
Хабар қилинишича, бунинг учун 2022 йилда бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.
Ушбу маблағ ҳисобидан шунингдек Ичан-қалъадаги Нажмиддин Кубро сабоқ берган Шайх Кабир масжиди, хона қ́оҳ ва чиллахона реконструкция қилиниб, зиёратгоҳга айлантирилади.
Араб Муҳаммадхон мадрасасидаги 56 мингта экспонат, нодир топилма ва буюмларни сақлаш ва намойиш қилиш учун, янги музей ташкил этилади.
Тасодифий хабарлар
“Навбаҳор” 6 нафар легионерга жавоб берди
Наманганда тадбиркордан 5000 доллар сўраган фирибгар ушланди
Украина кутилмаганда Россия ҳудудига бостириб кирди: Путин шошилинч йиғилиш ўтказди
Танқид фойда бермаганда: Наманган шаҳридаги Тез тиббий ёрдам бўлимига ҳали ҳам жой топилмаяпти
Нотўғри «парковка» учун жарима миқдори камайтирилди - Президент қарори