Шимолий Македониянинг Тетово шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар даволанган шифохонада чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазири Венко Филипче маълум қилди. Бироқ “Алсат-М” телеканалининг хабар беришича, бахтсиз ҳодиса қурбонлари 14 кишини ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, 20га яқин одам жабр кўрган. Ёнғинни ўчиришда 30га яқин ўт ўчирувчи иштирок этган.
“Айни вақтда ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бироқ қурбонлар сони ошиши мумкин”, деб ёзган Twitter’да Филипче. Вазир қурбонлар ва жабрланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Филипченинг таъкидлашича, ёнғин ўчирилган, жабрланганлар пойтахт Скопьедаги шифохоналарга кўчирилган. Тетовода бош вазир Зоран Заев бошчилигида инқироз штаби иш олиб бормоқда. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 15 нафарга етди
Президент “Янги Наманган” шаҳарчасининг бош режасини кўриб чиқди
Президент бир гуруҳ хотин-қизларга давлат мукофотларини топширди
Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади
Наманганда аҳолининг ичимлик сувига ажратилган пуллар талон-торож қилинди