Мамлакатимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ходисалари кузатилмоқда.
Ҳодисага Ўзгидромет изоҳ берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳақида хабар берилган.
«Совуқ фронт зонасида шамолнинг 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилди.
Шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди.
Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошди.
Айни дамда шамол тезлиги 5-10 м/с ва тунгги 24:00гача прогноз қилинади», дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
МАҲАЛЛА ВА СУД ҲАМКОРЛИГИ
Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади
Самарқандда чиройли авторақам 600 млн сўмга сотилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилди