"Одноклассники" ижтимоий тармоғи жанжал иси келадиган мулоҳазаларга нейро-тармоқ орқали кураш жорий қилди. Бу ижтимоий тармоқдаги қизғин муҳокамаларни назорат қилиб туради ва фойдаланувчилар ўртасида ҳурматли муомалани сақлаб қолади.
Нейро-тармоқ изоҳлардаги матн ва расмларни баҳолайди. Унда шубҳали унсурларни топса, модераторга текширув учун жўнатади. Тажовузкор фикрлар ила ижтимоий тармоқда жанжаллашган фойдаланувчиларга вақтинча тақиқ қўйилади. Айниқса, миллат ва элатларга нисбатан камситиш, нафрат руҳида фикр ёзган фойдаланувчилар блокланади.
Ўтган ойда "Одноклассники" ижтимоий тармоқда хавфсиз ва тўғри мулоқот қилиш қоидалари, шахсий ёзишмалардаги номақбул контентдан ҳимояланиш усулларини ўз ичига олган Хабарлар хавфсизлиги марказини ишга туширди.
Тасодифий хабарлар
Эронга Россия яширинча пул жўнатгани айтилмоқда – ОАВ
The Sun нашри: Мерилин Монро ўзга сайёраликлар туфайли ўлдирилган
Фарғона вилоятида мактабларнинг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган
Қирғизистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади
Талаба қизлар ётоқхонасига ўрнатилган камера бўйича ректорат тилга кирди, ИИБ тергов бошлади