Хитойнинг дисплейлар ишлаб чиқарувчи «BOE» компанияси автомобиллар ойнаси тонировкасини қўлда созлаш мумкин бўлган технология яратди. «РИА Новости» ёзишича, технология «Smart Dimming» номи остида тақдим этилмоқда.
Бу технология ёрдамида машина эгаси ойнани ўзига мослаб қорайтира олади. Бунга ойнага тортилган кучланишни ўзгартириб эришилади. Ишлаб чиқарувчига кўра, бошқарилувчи қатламнинг шаффофлик даражаси юқори. Қолаверса, бу ойна кам ток ейди.
Тонировка автомобилдаги сенсорли интерфейс ёки мобил илова ёрдамида бошқарилади.
Таъкидланишича, турдош маҳсулотлардан фарқи, «Smart Dimming» ойнанинг бутун юзасини эгалламайди. У қуёш нурини тўсувчи анъанавий мослама вазифасини ҳам бажариб бериши мумкин.
Компания ўз «ақлли» ойнаси автомобиллардан ташқари, поездлар ва самолётларга ҳам тўғри келишини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон муфтийси Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлди
Онасидан сўкинган ЙПХ инспектори ҳайфсан олди
Уханда беморларни даволаган шифокорлар Ўзбекистонга келди
Ўзбекистонда машина сигналини сабабсиз босган ҳайдовчи жарима тўлайди
Бугун Президент тиббиёт ходимлари билан учрашади