Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбий қудрат бўйича Марказий Осиёда еткачига айланди. Бу ҳақда Global Firepower томонидан элон қилинган рейтингда келтирилган.
2026 йилги рейтингга кўра, Ўзбекистон 145 мамлакат ичида ўз рейтингини беш поғонага яхшилаб, 53-ўринга кўтарилган ва бу натижа орқали 58-ўринни эгаллаган Қозоғистонни ортда қолдирган.
Минтақавий рейтинг қуйидагича:
- Ўзбекистон – 53-ўрин;
- Қозоғистон – 58-ўрин;
- Туркманистон – 78-ўрин;
- Тожикистон – 100-ўрин;
- Қирғизистон – 109-ўрин.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг асосий устунликларидан бири унинг сафарбарлик ресурси бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисидан қарийб 16 миллиони ҳарбий хизматга яроқли ҳисобланади. Тахминан 120 минг ҳарбий хизматчи қуролли кучларда, асосан қуруқликдаги бўлинмаларда хизмат қилади.
Армия ихтиёрида 470 та танк ва 8692 та зирҳли транспорт воситаси мавжуд. Унинг артиллериясида 177 та ўзиюрар қурол мавжуд бўлиб, бу тоифада дунёда 23-ўринда туради. Шунингдек, ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида 159 та ҳаво транспорти мафжуд бўлиб, улардан 101 таси вертолётларга тўғри келади. 34 та ҳужум вертолёти билан мамлакат ушбу тоифада дунёда 20-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингда кучли ўнталикдан қуйидаги давлатлар жой олган:

Тасодифий хабарлар
Зеленский Россия билан дипломатик алоқаларни узиши мумкин
Уруш қурбонсиз бўлмайди! Томонлар нималарни йўқотди?
Ўзбекистонда йил бошидан буён нечта ажрим ҳолатлари қайд этилган?
Блогер “Абдуллоҳ” Президентга тажовуз қилишда айбдор деб топилди
Осиёнинг энг бой одамлари рейтинги эълон қилинди