Ўзбекистон AРМИ-2021да кучли учликдан жой олди.
34 мусобақадан 30тасининг якунига кўра, Ўзбекистон жамоавий баҳсда иккинчи ўринни эгаллади. Россия етакчилик қилмоқда, учинчи ўринда эса Хитой. Ўзбекистон ҳарбийлари 4та мусобақада биринчи бўлди.
Хусусан, ҳарбийларимиз аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилган «Содиқ дўст», «Ҳарбий тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» мусобақаларида олтин олишди. Умид қиламизки, қолган 4 та AРМИ-2021 мусобақаси ҳам Ўзбекистон ҳарбийлари учун самарали бўлади.
Таъкидлаш жоизки, еттинчи Халқаро армия ўйинлари 22 августдан 4 сентябргача бир вақтнинг ўзида 11 мамлакатнинг 23 та полигонида бўлиб ўтмоқда. Ҳаммаси бўлиб, AРМИ-2021да 42 мамлакатдан 5 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди
Ўзбекистон хавфсизлик бўйича Россия билан маслаҳатлашув ўтказади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: бешинчи қаватдан тушиб кетган бола соғ-саломат
Фатво: бу йилги фитр ва фидя садақалари қандай адо этилади?
"Sky News: "Ғарбнинг қурол-яроғ захиралари тугаяпти, урушни тугатиш ҳақида мунозаралар бор"