Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йил бошида “мева – ҳудуд – хорижий давлат” тизими асосида ишлар ташкил қилинган эди. Шунга қарамай, вазирлик ва идоралар, ҳокимлар ҳалигача эскича ёндашув билан ишлаётгани қайд этилди.
Ўтган йили мева-сабзавот экспортининг 75 фоизи май-октябрга, яъни жаҳон бозори маҳсулотга тўйинган, нархлар арзонлашган даврга тўғри келган. Ноябр-мартда эса нарх 2-3 баробар қиммат бўлади.
Экспортга масъуллар ўзи янгилик қилолмаса, тадбиркорлардан ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, аввал 1 килограмм олча 30 центга ҳам сотилмаган. Илғор экспортчилар бу йил 9 минг тонна “шок” усулида музлатилган олчани 26 миллион долларга экспорт қилган. Маҳаллий олча етишмагани учун импорт қилиб, музлатиб, реэкспорт қилишни ҳам бошлаган.
Шунинг учун ҳам дала четида экспортбоп маҳсулотлар, хусусан олчани кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Жорий йилда 2 минг 600 гектар дала четига экилган экинлар сувсизлик сабабли қуриб қолган. Жондор, Оҳангарон, Ғаллаорол, Тўрақўрғон ва Янгибозор туманлари дала четида томчилаб суғориш бўйича яхши тажриба қилди. Вилоят ҳокимларига ушбу тажриба асосида экин қуриб қолган 2 минг 600 гектарда томчилаб суғоришни жорий қилиш топширилди.
Шунингдек, мева-сабзавот замонавий қадоқда экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин. Бу йил ҳудудларда 16 та замонавий қадоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушди. Бу йўналишдаги ишларни кучайтириш, йил якунигача яна 15 та бундай корхонани ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда коронавирус беморлари камайтириб кўрсатилаётганига ССВ муносабат билдирди
Россияда қулликда сақланган ўзбекистонлик аёллар иши Европа судида кўрилади
211 нафар фуқарони Кореяга ишга жўнатаман деб алдаган хусусий бандлик агентлиги ёпилди
Солиқ мобил иловасида чек QR-кодини сканерлаб 1% кешбекка эга бўлиш имкони яратилди
Наманганда 24 ёшли йигит 10 ёшли болани калтаклади