Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳга кириши мумкин. Бу ҳақда бугун, 8 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
“Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз”, деди давлат раҳбари.
Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.
Бу давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Президент жазо муддатини ўтаётган 92 кишини афв этди
Қизларнинг фотошоп қилинган суратини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилган «ошиқлар» қамалди
Наманганда 23 ёшли келин эри томонидан калтаклаб ўлдирилди (ВИДЕО)
Президент борган маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошланди
Қозоғистонда коронавирусни янги штамми аниқланди. У Ўзбекистонга кирмаганми?