Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Я.О. А. исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, умумий қиймати 426,5 млн. сўмлик яроқлилик муддатлари ўтган «Coldrex Limon» , «Байкал М» дори воситаларини ҳамда 356 минг дона дори капсулаларига ўхшаган моддаларни қайта ўтказиш мақсадида танишини ҳовлисида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Я.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Бўзсув”да оқиб кетаётган эркак қутқариб қолинди
9 яшар блогер отасининг 118 минг доллар пулини рекламага ишлатиб юборди
КЛИНИК ЎЛИМ ҲОЛАТИДАГИ АЁЛНИНГ ҲАҚИҚАТГА ЯҚИН ҲИКОЯСИ… (кўнгли бўшлар ўқимасин)
Саратовда даҳшатли қотиллик юз берди
Ўзбекистонда доллар курси ўсишда давом этмоқда, рубль пасайди