Эрон ҳарбийлари Суриянинг ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига зарба берди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб, CGTN хабар берди.
Ҳозирча бу маълумот расман АҚШ томонидан тасдиқланмаган.
Дастлабки тахминларга кўра, бу зарба Эронга қарши АҚШ томонидан 22 июнь куни уюштирилган ҳужумларга жавобан амалга оширилган. АҚШ томони бу ҳужумларни “Эроннинг ядровий дастурини жиловлаш” зарурати билан асослаган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий Теҳрон томонидан ҳам, Пентагон томонидан ҳам расмий тасдиқ ёки инкор берилмаган.
Қолаверса, воқеа тафсилотлари ҳам ҳали тўла аниқлаштирилмаган.
Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги ҳам Суриянинг шимоли-шарқидаги Хасака шаҳридаги база ҳужумга учраганини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Судьялар ва ёшларучрашувида қонунчиликдаги янгиликлар мазмун моҳияти тушунтирилди
Kелинига зулм ўтказган қайнота 4 йилга қамалди
Apple iPhone 17 тақдимоти санасини эълон қилди
Наманганда бироз муддатдан сўнг яна коронавирус инфекцияси аниқлана бошлади
Наманган вилояти ҳокими бир гуруҳ тиббиёт мутахассисларга тўлов сертификатлари топширди