Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш даъвоси билан чиққан рус пропагандачи-амалдори, «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепинга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси қўлланмайди. Бу ҳақда мазкур партия раиси Сергей Миронов маълум қилди.
«Захар Прилепин – ёзувчи ва бу (Ўзбекистонни аннексия қилиш ҳақидаги даъво – таҳр.) унинг эмоцияси маҳсули. У Совет Иттифоқини қўмсаётгани кундек равшан. Ўзбекистонда унга нисбатан қизғин акс садо янграгани ва ҳатто бизнинг ташқи ишлар вазирлигимиз муносабат билдирганидан ҳайрон бўлдим. Мен бунга жиддий аҳамият қаратмаган бўлардим. Унга нисбатан бирор бир жазо чораси қўлланиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», – дейди С.Миронов ТАСС мухбири саволига жавоб берар экан.
Партия раиси Захар Прилепин тилидан чиққан сўзлар унинг ёзувчи сифатида шахсий фикри эканини қайд этган.
Аввал хабар берганимиздек, пропагандачи ва ҳарбий зобит Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш ҳақидаги даъвоси мамлакатимиз аҳлининг кескин эътирозига сабаб бўлди.
Провокацион баёнот ортидан Россиянинг Тошкентдаги элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Рус элчиси низоли баёнотнинг Россия Федерацияси раҳбариятининг расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаган бўлса-да, ўзбекистонлик сиёсатшунослар Кремль империячилик ғоясидан воз кечмаслиги, бинобарин, шунга мувофиқ равишда керакли чоралар кўриш кераклигини таъкидламоқда.
Тасодифий хабарлар
Метан газ нархи борасида муҳим огоҳлантириш эълон қилинди
ИИВда янги тайинловлар. «Қийноқ иши» ортидан ҳайдалган Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўрнига янгиси келди
Францияда теннис тўпи ҳажмидаги дўл ёғди
Депутат Сардоба фожиаси ҳақида: "Бу аҳвол билан AЭС қуриш тугул, ҳозирча унинг ёнига яқинлашмай турганимиз маъқул экан"
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ички ишлар, Миллий гвардия ва фуқаро ўртасида содир бўлган ҳодиса юзасидан Расмий муносабат