Хоразм вилояти Хива шаҳрида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, 2003 йилда туғилган фуқаро 2020 йилнинг март ойида ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушиб қолган ва уларнинг радикал ғояларини қўллаб-қувватлашни бошлаган. 2021 йилнинг январь ойидан эса у Хива шаҳридаги масжидлардан бирига ибодат қилиш учун келган ёшлар орасида “жиҳодчилар” ғояларини тарғиб қилиш билан шуғуллган.
Оқибатда 7 кишидан иборат гуруҳ шаклланган ва улар 1980 ҳамда 1982 йилларда туғилган ака-укага тегишли меҳмонхонада ўзаро йиғинлар ўтказиб келган. Эътиборлиси, ака-уканинг 2005 йилда туғилган бир нафардан фарзандлари ҳам гуруҳ аъзоси саналади. Йиғинлар вақтида улар интернет орқали юклаб олинган диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандийларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод”га чорловчи аудио-видео маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилган.
Шунингдек, улар Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилганда фойдаланиш учун спортнинг қўл жанги тури билан ҳам шуғулланган. Таъкидланишича, ноқонуний гуруҳнинг 1998–2005 йиллар оралиғида туғилган аъзолари орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг талабаси ҳамда Хива шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафари ўқувчиси ҳам бор.
Қайд этилишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гуруҳ аъзоларининг айримлари ноқонуний бойлик орттириш мақсадида гиёҳванд моддалар савдоси ва ўғирлик жиноятларини амалга оширгани ҳам маълум бўлган. Шунингдек, уларнинг мобил телефон аппаратларида давлат қонунчилигида тақиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қўқон педагогика институти проректори ва уч масъул ходим ишдан олинди
"Бизга имомлар керак эмас". Ҳиндистонда юзлаб мадрасалар ёпилмоқда
Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
Ўзбекистон ва Ироқ ўйинида майдонга тош отган 16 нафар томошабин қамалди
Ўзбекистонда эфирга узатилиши мумкин бўлган хорижий телеканаллар сони ортди