Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечиш режаси йўқлигини маълум қилди.
Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаётганини айтиб ўтди.
«Бекор қилиш деган гап йўқ. Балки бирор эркинликка берилгандирмиз, лекин вирус атрофимизда юрибди, у орамизда. Нега бекор бўлиши керак? Кўряпман, айримлар ниқоб тақмаяпти. Бу хато. Одамлар жамоат хавфсизлиги учун ҳам ниқоб тақиши керак.
Биласизми, кўплаб давлатларда бирор касаллик бўлмаган тақдирда ҳам ниқоб тақишади. Чунки бу соғлиқ учун керак. Бизда дока ниқоб, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаяпти. Қайтараман, Ўзбекистонда вирус бор», деди Нурмат Отабеков.
Тасодифий хабарлар
Тожикистон Ўзбекистон билан чегарани очиш масаласини ҳал қилмади
ЙҲХББ: “Таксиларга йўловчи ташиш учун рухсат берилмади”
Ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп бўлган ижтимоий тармоқлар аниқланди
Депутат: “Мазкур телеканал бизга керак эмас“
ДХХ вазирлик ходимини қўлга олди