Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзоланди.
Маълумот учун, Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган. Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 2018 йилнинг февраль ойидан 2020 йил март ойигача Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
У жорий йилнинг январидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади
Ўзбекистонда ўз кучида қоладиган карантин талаблари маълум қилинди
Наманганда 24 майдан "Гуллар фестивали" бошланади
Мирзиёев бугун Давлат хавфсизлик хизмати Академиясига боради
Avengers: Endgame пул ишлаш борасида Avatar'ни ортда қолдириши кутилмоқда