Шавкат Мирзиёев Англияга боради
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Англияга ташрифи кутиляпти. 9 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Британиянинг Европа ва Америка мамлакатлари бўйича ташқи ишлар давлат вазири Кристофер Пинчер билан телефонда ташрифни муҳокама қилган. Шунингдек, Комилов Пинчерни шу лавозимга тайинлангани билан ҳам табриклаган. Суҳбатда томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган. Улар таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор беришган. Бундан ташқари, икки дипломат парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва қонун чиқарувчи органлар ўртасида тажриба алмашиш амалиётини давом эттириш кераклигини айтишган. Кристофер Пинчернинг айтишича, Буюк Британия декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сайловларида ўз вакилларини кузатувчи сифатида иштирок этиш учун юборишни режалаштирган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда фуқарони поезд уриб юборди
COVID-19'дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилади
Жаҳон банки Украинага уй-жойларни таъмирлаш учун 232 млн доллар ажратди
Наманганда МЧЖ ишчилари бўлган "Дамас" ЙТҲга учради. Ҳайдовчи ҳалок бўлган
Бугун ўйин: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувлари статистикаси