Россия пойтахти Москва шаҳри метросининг фаолиятида сўнгги бир ҳафтада иккинчи марта узилиш кузатилди. 9 ноябрь куни “Театральная” ва “Белорусская” метро бекатлари оралиғида поездлар юриши тўхтаб қолди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Қайд этилишича, метро фаолияти орадан 40 дақиқа ўтгач тикланган.
“Театралная”дан “Белорусская”гача бўлган Замоскворетск линиясида битта поезд таркибини текшириш учун ҳаракат тўхтатилган. Қарама-қарши йўналишда поездлар ортиб бораётган интервал билан ҳаракатланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни Москвада метрополитени “Октябрьская” метро бекатига кириш ва ундан чиқишни вақтинча ёпиб қўйди. Маълум бўлишича, буни маҳаллий полиция талаб қилган. Орадан 20 дақиқа ўтгач, станция нормал ишлай бошлаган.
Қайд этиш керакки, метро фаолиятидаги узилишлар Тошкентда шаҳрида ҳам тез-тез юз беради. Баъзи ҳолларда поездлар юрмай қолса, бошқа ҳолатларда поезд эшиклари ҳаракат вақтида очилиб кетади. Бироқ, сўнгги вақтларда жамият учун муҳим ҳисобланган ушбу транспорт воситасига ҳам эътибор қаратилиб, маблағ ажратилмоқда. Хусусан, айнан Россиядан ўнлаб метро вагонлари олиб келинди.
Тасодифий хабарлар
Пора билан ушланган судьяга жиноий иш қўзғатилди
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда юздан ошиқ қизамиққа чалинганлар аниқланди. Расмий маълумот
Туркияда теракт уюштирган ўзбекистонлик эркак 40 марталик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Сирдарёда ОТБ ажратган 7 млн доллар “талон-торож қилингани” айтилди. “Ўзсувтаъминот” изоҳ билан чиқди