Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди.
60 яшар актриса айни вақтда Тошкент вилояти Зангиота туманида қад ростлаган янги шифохонада даволанмоқда. У ушбу шифохонага жорий йилнинг 9 июль куни келтирилган.
"Аллоҳга шукур, аҳволим яхши. Абдураим Абдуваҳобовнинг вафот этганини мендан яширишган экан. Ҳозир эшитдим. Сафимиз камайиб бормоқда. Жуда яхши актёр, меҳрибон ҳамкасб, қадрдон укам эди.
Бир ҳафтадан ошди, янги шифохонада даволаняпман. Аввал юрак хуружини бошдан кечиргансиз деб олиб келишди. Ҳолатим ёмон эмас. Ушбу шифохонанинг Бош врачидан тортиб, барча ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётларини хавфга қўйиб, беморлар саломатлиги, ҳаёти учун курашмоқдалар", дейди актриса.
Маълумот ўрнида, 1960 йилда туғилган Муқаддас Холиқова 2017 йилнинг январь ойида юрак хуружини бошдан кечирган эди.
У театр саҳнасида 80 ортиқ роль ижро этган. "Отелло", "Чимилдиқ", "Қаллиқ ўйин", "Олтин девор", "Келинлар қўзғалони", "Нексия", "Андишали келинчак", "Кўнгил" каби спектакллар шулар жумласидандир.
Актриса "Севгинатор-2", "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси", "Кўнгил кўчалари", "Зурриёд" каби фильмларда эсдақоларли роллар яратган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ҳарбий дронлари борлиги маълум бўлди (видео)
Давлат хизматлари марказлари стикер бермайди
«Навбаҳор»нинг ёш футболчиси бевақт ҳалок бўлди
Андижонда суд қарорига кўра уйидан кўчирилаётган фуқаро ўзини ёқиб юборди
To‘yga ketaverishda boshqalar hayotiga xavf solgan Nexia va Spark haydovchisi jarimaga tortildi (video)