Жорий йилнинг 28 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг онлайн янгиланиб борувчи маълумотларида келтирилган.
Унга кўра, 28 август 09:50 ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион 25 кишини ташкил қилмоқда.
Шундан:
- Эркаклар – 19 млн 136 минг 813 киши;
- Аёллар – 18 млн 863 минг 212 киши.
Қайд этиш жоиз, World Population Review портали маълумотига кўра, айни дамда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 234 мамлакат ичида 43-ўринда турибди. Марказий Осиёда эса етакчилик қилмоқда. Бу миқёсда Ўзбекистондан кейинги ўринда Қозоғистон қарийб 21 млн аҳоли билан иккинчи ўринда бўлса, 10,7 млн аҳоли билан Тожикистон учинчи ўринда турибди. 7,6 млн ва 7,3 млн нафар аҳолига эга Туркманистон ва Қирғизистон 4- ва 5-поғоналардан жой олган. Ўзбекистонга чегарадош яна бир давлат Афғонистонда эса 43 миллиондан зиёдроқ аҳоли истиқомат қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тадбиркорлар камера ўрнатадиган жойларнинг бошланғич нархлари эълон қилинди
“Ўқрайиб қараш”нинг оқибати пичоқбозлик билан тугади
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган?
Террорчилар сафига кетмоқчи бўлган фуқаро ДХХ томонидан қўлга олинди
"Наманганда навбатдаги машина ёниб кетди" воқеа юзасидан маълумот берилди