Жаҳон банки Украинага уй-жойларни фавқулодда таъмирлаш учун 232 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
“Одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тиклаш мақсадида уй-жойларни таъмирлаш лойиҳаси доирасида маблағ ажратилмоқда. Дастур доирасида 100 мингдан ортиқ оила авариявий таъмирлаш ишлари учун тегишли молиявий ёрдам олиши мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Режага Украинанинг беш вилоятида 98 мингга яқин уй ва 8 минг хонадон киради.
Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда 1,4 миллион уй шикастланган, уларда 3,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Бугунги кунга қадар Жаҳон банки Украинага асосий эҳтиёжларни қондириш учун 37,5 миллиард доллардан ортиқ маблағни сафарбар қилган. Бу миқдорга АҚШ, Япония, Буюк Британия, Норвегия, Нидерландия, Испания, Германия, Канада, Швейцария, Швеция, Дания, Австрия, Финляндия, Ирландия, Литва, Латвия, Исландия ва Бельгия каби донор мамлакатларнинг мажбуриятлари ва ваъдалари киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинага Япония ҳукумати кафолати остидаги 1,5 миллиард долларлик кредитни маъқуллаганди.
Тасодифий хабарлар
Москва вилоятида ёнғин: 4 киши ҳалок бўлди. Улар ўзбекистонлик бўлиши мумкин
ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди (ВИДЕО)
Намангандаги Гўзаллик салонида ўғирлик қилган аёл қўлга олинди
Наманган ва Жалолобод «Биродар ҳудудлар» дея эълон қилинди
Мактаб ўқувчиларининг стартаплари учун 100 млрд сўм грант ажратилади