Жорий йилнинг 11 январь куни соат 08:30 ларда, Ишонч МФЙ Чортоқ йўли кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро йўл варақаси орқали, МЧЖга тегишли бўлган Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четидаги бетон столбага урилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ АХборот хизмати хабар берди.
Натижада, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган ва автомашина салонида бўлган шу МЧЖда тикувчи бўлиб ишловчилар, Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган ва Чортоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёллар бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Моргенштерн қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди
Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудуди чегараси ўзгаради
2021 йилда кимлар бизни тарк этди?
Турк блогери фаол равишда хайрия ишлари билан шуғулланмоқда
«UzAuto Motors» тендер эълон қилди