Ўзбекистонда иссиқлик таъминотларига ҳам ҳисоблагичлар жорий қилинади. Шунда сўнг аҳоли иссиқ сувга унинг ҳароратига қараб пул тўлайди.
Ҳу ҳақида 28-октябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қобил Турсунов маълум қилди.
«Бундан кейин барча лойиҳаларимиз марказий ҳисоблагич орқали амалга оширилади. Иссиқлик таъминотига ҳам ҳисоблагич билан тўлаш белгиланди. Бу жорий йилдан бошланди. Улгуржи истеъмолчилар ҳисоблагич орқали пул тўлайди. Фақат аҳоли метр квадратдан келиб чиқиб ҳисобланади. Иссиқ олса ҳам, совуқ олса ҳам бир хил пул тўлайди. Масалан, ташқи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда, биз ҳам иссиқлик таъминоти корхонасида ҳароратни баландроқ қилишимиз керак. Табиийки газ сарфи кўпаяди. Лекин аҳоли томонидан тўланадиган сумма бир хил», деган вазир ўринбосари.
Маълумки, аввал аҳоли юқори даражали иссиқ сувга ҳам паст даражадаги иссиқ сувга ҳам бирхил пул тўлар эди. Эдни эса фуқаролар сувнинг ҳароратига қараб пул тўлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда аҳолининг иссиқлик таъминотидан қарздорлиги 2 трлн 100 млн сўмга етгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Бухорода 13 ёшли қиз аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди
Мирзиёевнинг Озарбайжонга отланаётгани айтилди
“Open budjet” хакерлик ҳужумига учради
Август ойи охирида 50дан ортиқ давлатлар маданият вазирлари Самарқандда тўпланади
АҚШ ЖЧ учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди