2021/22 ўқув йили учун бакалавриатга кириш имтиҳонининг якуний натижалари эълон қилина бошланди.
Давлат тест маркази ахборотига кўра, натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:
- 15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;
- 16:00 дан – Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;
- 17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.
Натижани билишнинг 6 усули
1. my.dtm.uz сайти орқали:
my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация (ID) рақамини киритган ҳолда.
2. mandat.dtm.uz сайти орқали:
mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2021” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
- t.me/mandat2021bot
- t.me/mandat_2021_1_bot
- t.me/mandat2021_2_bot
- t.me/mandat2021_3_bot
- t.me/mandat2021_4_bot
4. SMS орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
5. QR-код орқали:
Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
6. Тест натижалари қайдномаси орқали
Қайдномалар олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Тасодифий хабарлар
“ОАВга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишлар бошланган” — Асадов
"Туну кун ишласин": Мирзиёев Ортиқхўжаевга топшириқ берди
Ўзбекистонда энг қиммат ош қаерда ва нархи қанча?
Maksim Galkin yong‘inlarni o‘chirishga da’vat qilgan rossiyalik yulduzlarni ikkiyuzlamachilikda aybladi
Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди