Жиззах-Самарқанд йўналишида киракашлик қилаётган фуқаролардан «доля» талаб қилиб келган шахс қўлга олинди.
Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Бахмал туманида яшовчи Жиззах-Самарқанд йўналишида киракашлик қилувчи фуқародан 100 АҚШ доллари талаб қилади. Сўралган пулни бермаса таксичилик фаолияти билан шуғулланишига йўл қўймаслигини айтади.
Фуқаронинг мурожаати асосида ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, талаб қилинган маблағдан 1 миллион сўмни олган вақтда қўлга тушади.
Ўрганишлар давомида фуқаро бошқа бир шахсдан ҳам 500 минг сўм пул олиб, йўловчи ташишига рухсат берган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Davlat boshqaruvi akademiyasi dekani Otabek Hasanov: Agar jamiyatda yana shunday hokim o‘rinbosari chiqsa, bizga qiyin bo‘ladi
ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади. Абитуриентлар қайси фанлардан нечта тест топшириши тасдиқланди
Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди
Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг икки шаҳрига авиапарвозлар йўлга қўйилмоқда
Mасжиддан АҚШ долларларини ўғирлаб кетишди