Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи, айни умрининг тоғни урса талқон қиладиган ёшида бўлган ака-укалар гўёки ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими деб кўрсатиб, бировнинг мулкини ўзлаштирди.
Янгиқўрғонлик 31 ёшли фуқаронинг туман ИИБга ёзган аризасида билдиришича, шу йилнинг 28 июнь куни 1974 ва 1998 йилда туғилган ака-укалар 2002 йилда таваллуд топган яна бир шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, унинг ишончига киради. Ўзларини Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходими сифатида таништириб, ундан алимент қарздорлиги деб, нархи 10 000 000 сўмлик бир бош молини фирибгарлик йўли билан олиб кетади.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, мазкур қинғир иш ҳолати юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 23 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда айрим жарималар миқдори камайтирилади
Наманган шаҳридаги ёнғин Наманган ФВБ ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилди.
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбари «Hilal star» стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайланди
«Уруш номинг ўчсин жаҳонда» номли маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбир ўтказилди
Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди