Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3 курс талабаси оралиқ назоратни топширмагани учун отасидан танбеҳ эшитгани сабаб, ўзига ўт қўйиб, ёқиб юборди. Танаси чуқур куйиб кетгани туфайли шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича «ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
10 февраль куни Наманган мухандислик қурилиш институтининг 21 ёшли 3-босқич талабаси ўзига ўт қўйиб, кучли куйиш сабабли шифохонада вафот этди.
Маълум бўлишича, фарғоналик талаба 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган. Гуруҳ рахбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, уни бу ҳақда огоҳлантирган. Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган.
Талаба отаси берган танбеҳига зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Янгиқўрғон туманидаги «Нурафшон» маҳалласининг дала-адирлик майдонига ўзи билан биргаликда бензин ёнилғисини олиб келиб, устидан қуйиб, ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган.
Унинг жарохат олганини кўриб қолган фуқаролар ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келган.
Тиббий маълумотга кўра, унинг баданида, алангадан танасининг 50% қисмида чуқур куйиш жарохатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 13 февраль куни шифохонада вафот этган. Шу куни Янгиқўрғон туман прокуратураси ҳолат юзасидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш, агар шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, 2−5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга яна иссиқ кунлар келиши кутилмоқда
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)
Коронавирус вакцинаси: Россия маррага яқинлашяпти
«Ўзгидромет» 9 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Неймар собиқ клубига қайтади – манба