Россиянинг Тула вилоятида ўқувчи қиз билан жинсий алоқада бўлган ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси 400 соатлик жамоат ишларига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Tulapressa” хабар берди.
Суд ҳужжатига кўра, воқеа жорий йилнинг май ойида содир бўлган. Эркак қизни машинасига миндирган ва улар йўлда тунда учрашишга келишиб олган. Шундан сўнг эркак ва қиз ўзаро келишув асосида ижарадаги квартирада бир неча марта жинсий алоқада бўлган. Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, қиз 16 ёшга тўлмаган. Бу эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қиз соғлиғининг кескин ёмонлашишини ҳис қилмагунча содир бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмаган. Шифокорга борган мактаб ўқувчиси охир-оқибат онасига нима бўлганини айтиб берган.
Такси ҳайдовчиси судда айбини тан олган. Шу тариқа суд уни айбдор деб топган ва 400 соатлик жамоат ишларига ҳукм қилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами сифатида Қирғизистонга ҳарбий вертолёт берди
Наманганда «Жигули» ёниб кетди
Россия қўшинлари Ўзбекистонни тарк этди
Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Huawei Ўртачирчиқдаги мактабга хитой тилини ўрганиш учун ажратилган синфхоналарни янгилашда ёрдам берди