Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи ҳудудида 53 туп кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ тумани инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Натижада ҳудудда ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Қўмитанинг маълум қилишича, номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳарракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилган.
Бош прокуратура Мабуот хизмати хабарига кўра, Оқтош қишлоғи ҳудудида кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилгани (Ўсимлик дунёсига 288 млн.сўм зарар етказилган) ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Фарғоналик журналист ва блогер 21 млн сўм жаримага тортилди. Кушербоев Олий судга талаб билан чиқди
Наманганда қайнота келинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди
Наманганда мудҳиш автофалокат: Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
“Сиз тераётган рақам хизмат доирасида” ёхуд мобил телефон одоблари