Жорий йилнинг июль ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 96 миллиард сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзэнергоинспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 279 та ҳолати аниқланган.
Унга кўра, 27,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (54,9 млрд сўм) ва 12,6 млн метр куб табиий газ (41,1 млрд сўм) талон-торож қилиниши оқибатида жами 96 миллиард 86 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 485 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Тасодифий хабарлар
Солиқ мобил иловасида чек QR-кодини сканерлаб 1% кешбекка эга бўлиш имкони яратилди
Saida Mirziyoyeva aholini eng ko‘p tashvishga solayotgan 5 ta muammoni sanab o‘tdi
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
Россия жорий этилган санкциялар сони бўйича етакчи давлатга айланди
Тошкент вилоятида йигит 17 ёшли дўстини пичоқлаб, ўлдирди